Кўкдала туманидаги энг чекка ҳудудлардан бири бўлган «Эски анҳор» маҳалласида 2023-йил 25-ноябр куни эски стационар клиника биноси тўлиқ қайта реконструкция қилиб, фойдаланишга топширилди.
Ҳозирда 50 нафар беморларни кунлик кўрикдан ўтказиб, хизмат кўрсатиш ва 25 ўринли стационар хизмат кўрсатиш қувватига эга бўлиб, ҳар иккала бино ҳам қуёш панеллари билан жиҳозланган, бу беморларга электр таъминотида узилиш бўлганда ҳам муаммосиз хизмат кўрсатиш имкониятини яратади.
Кўкдала туманида янги иншоотлар кўпайишда давом этмоқда…




















